АЙМОҚ — 1) мўғул ва туркий халқларда қад. уруғларнинг парчаланишидан келиб чиққан турли тармоқдаги ўзаро қон-қардош оилалар бирлашмаси ёхуд иттифоқи; ўрта асрларда мўғулларда йирик ер-мулк, баъзан хонлик.
2) Россиянинг Бурятия Республикаси ва Тоғли Олтой автоном вилоятида маъмурийҳудудий бирлик (р-н).
3) Мўғулистонда асосан йирик маъмурий-ҳудудий бирлик.