АЙНИГАН ГАЗ — зарраларнинг ўзаро квант-механик таъсири туфайли хоссалари идеал газ хоссаларидан фарқ қиладиган газ. Квант механикада бир хил энергияли зарраларнинг ҳар хил квант ҳолатда бўлишига айниган ҳолат дейилади. Шунинг учун квант механика нуқтаи назаридан қаралган газ зарралари хоссалари идеал газ зарраларининг хусусиятларидан кескин фарқ қилади. Квант статистикада тизимнинг бу хоссалари ҳисобга олинади, бу эса идеал газнинг турли ҳолатлари ўзаро боғлиқ бўлишини билдиради, нати-жада зарраларнинг мумкин бўлган ҳолатлари бўйича тақсимланиши ҳам ҳар хил квант статистикага бўйсунади. Мас, бутун сон спинли зарралар (гелий атоми, фотонлар) Бозе — Эйнштейн статистикасита, ярим сон спинли зарралар (электронлар, протонлар ва ҳ. к.) Ферми статистикасита бўйсунади. Айниган газнинг термодинамик характеристикалари ҳам идеал газникидан бошқача бўлади. Аммо бу тафовутлар айниш т-раси То дан етарлича паст т-рада намоён бўлади. Мас, гелий учун айниш т-раси Т0 4°К. Айниш ҳодисаси металлардаги электрон газни ўрганишда жуда муҳим (қ. Айниган электрон газ).