АЙНИГАН ЯРИМЎТКАЗГИЧ

АЙНИГАН ЯРИМЎТКАЗГИЧток ўтказишда қатнашувчи электронлар ёки «тешиклар» концентрацияси етарли даражада юқори (1018—1020 см~3) бўлган яримўтказгич. Бунда электронлар ёки «тешиклар» гази айниш ҳолатида бўлади (номи шундан). Ферми сатҳи йўл қўйилган энергиялар зонасида ётади ва электрон («тешик») газ Ферми статистикасита бўйсунади. Айниган яримўтказгич лардан, мас, диодлар ва б. бир қанча яримўтказгич асбоблар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.