АЙНИЙЛИК ПРИНЦИПИ — квант механиканннг асосий қонуни. Айнийлик принципига мувофиқ бир хил зарраларни бир-биридан фарқ қилиш мумкин эмас. Классик механикада физик хоссалари (массаси, заряди ва ҳ. к.) айний (бир хил) бўлган зарралар ўз хусусиятини йўқотмайди. Мас, мазкур физик тизимга кирган зарраларни бирор бошланғич вақтда «рақамлаб» ва уларнинг ўз траекторияси бўйлаб ҳаракатини кузата бориб, кейинги исталган ваqnда қаерда бўлишини аниқлаш мумкин. Квант механиканинг аниқсизлик принципига асосан зарра (мас, электрон) нинг траекторияси деган тушунча ўз маъносини йўқотади. Аммо бу ерда заррани топиш эҳгимоли кўзда тутилади, бинобарин, квант механикада зарраларни «рақамларига қараб» бир-биридан фарқ қилиш, айнан бир хил зарралар ҳаракатини алоҳида-алоҳида кузатиш мумкин эмас. Физик хоссалари бир хил бўлган зарралар бир-биридан фарқсиздир. Айнийлик принципи квант механиканинг му-стақил принципидир. Бир хил зарралардан ташкил топган тизимларнинг квант назариясида Айнийлик принципини куйидагича таърифлаш мумкин: айний зарраларнинг ўрин алмашиниши натижасида зарралар тизимининг ички ўзгариш ҳолатини ҳеч қандай тажриба ёрдамида фарқ қилиб бўлмайди ва бундай ҳолатни битта физик ҳолат деб қаралади. Айнийлик принципи Ферми — Дирак статистикасига бўйсунувчи зарралар учун Паули принципў шаклида тавсифланади.