АЁЛЛАР КОНСУЛЬТАЦИЯСИ

АЁЛЛАР КОНСУЛЬТАЦИЯСИ — аёллар касалликларининг олдини олиш ва даволаш муассасаси. Унда аёлларга, айниқса, ҳомиладорликда, «чилла» даврида ва турли гинекологик касалликларда малакали ёрдам кўрсатилади ҳамда тегишли маслаҳатлар берилади. Аёллар консультациясининг асосий вазифаси ҳомиладорларни мунтазам кузатиб бориш, ҳомиладорликда учрайдиган турли токсикоз касалликларининг олдини олиш ва даволаш, чала ва улик туғишнинг олдини олиш, ҳомиладорларни туғишга психопрофилактик йўл билан тайёрлаш кабилардир. Аёллар консультацияси аёллар ўртасида санитария маорифи ишларини ҳам олиб боради. Аёллар консультациясида акушер-гинеколог, терапевт, стоматолог, венеролог, юрист ва б. мутахассислар хизмат қилади.

Prev Article

АЁЗ

Next Article

АЖАЛ