АЁҚЧИ (эски ўзб. аёқ — идиш) — 1) ўтмишда (11 —14-а. лар) бирор мансабдор шахс томонидан уюштирилган тантана, зиёфат ёки қабул чоғида меҳмонларга турли шароб ва май қуювчи, косагул, соқий. Эски ўзбек тили ёдгорликларида кенг қўлланилган.
2) Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида келтирилишича, Аёқчи кулол маъносида ҳам қўлланилган.