АЁЗ

АЁЗ — кеч куз, қиш ва эрта баҳорда ер ва ерга яқин ҳаво қатлами т-расининг кескин пасайиши. Радиацион, адвектив ва адвективрадиацион хиллари бор. Кучсиз шамол эсиб, ҳаво очиқ турганда ер сиртида нурланиш максимал бўлади ва радиацион Аёз рўй беради. Совуқ ҳаво массалари бостириб кириши туфайли адвектив Аёз пайдо бўлади. Ҳар иккала омилнинг бирга кечиши натижасида адвективрадиацион Аёз юз беради. Куз ва баҳор фаслларидаги Аёз натижасида ернинг юза катлами музлайди ва қ. х. га зарар келтиради.

Prev Article

АДРИАНОПОЛЬ

Next Article

АЁЗ ҚАЛЪА