АЁЗКЎЛ

АЁЗКЎЛСултон Увайс тоғларининг шарқий этагидаги кўл. Аёз қалъа баландлиги (170 м) ва Кўкча баландлиги (169 м) оралиғида. Мутлақ бал. 91 м. Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан қайтган зовур сувлари ҳисобига 80-й. ларнинг бошларида вужудга келган. Уз. 20—25 км, эни 4 км, ўртача чуқ. 1,5—2 м. Қирғоқлари ва кўлнинг бир қисми қамишзорлар билан банд. Суви тиниқ, минераллашув даражаси 1 л сувда ўртача 10—12 г ва ундан ортиқ. Балиқчиликда фойдаланилади.

Prev Article

АЁЗ

Next Article

АЖДАР