АЙРИБОБО ЧЎҚҚИСИ

АЙРИБОБО ЧЎҚҚИСИ — ЎзР Сурхондарё вилоятидаги Кўҳитангтов тизмасининг сувайирғич қисмидаги чўққи. Ўзбекистон билан Туркменистан чегарасида. Бал. 3139 м. А. ч. Кўҳитангтовнинг энг баланд жойи. Айрибобо чўққисининг аксари қисмини нурашга чидамли аргиллит ва алевролитлар ҳамда қумтошлар ташкил этган. Чўққи найзасимон шаклда. Айрибобо чўққиси Кўҳитангтов-Сурхон қўриқхонаси ҳудудига киритилган.

Prev Article

АЙНЛИ

Next Article

АЙТЖАНОВА