АЙРИМ-АЙРИМ ҚАЗИБ ОЛИШ

АЙРИМ-АЙРИМ ҚАЗИБ ОЛИШ — қатлам-қатлам жойлашган фойдали қазилмалар ва улар орасида учрайдиган бефойда тоғ жинслари қатламларини бир-бирига аралаштирмай қазиб олиш усули. Қазиб олинадиган фойдали қазилма бойитилмаган ҳолда истеъмолчининг стандарт кондициясига тўғри келса ва фойдали қазилма олинган жой ўрнига бефойда тоғ жинсини сиғдириш мумкин бўлган ҳолларда бундай усул маъқул ҳисобланади.