АЙРИСИМОН БЕЗ

АЙРИСИМОН БЕЗ (буқоқ бези, тимус) — умуртқали ҳайвонлар ва одамда кекирдакнинг ўнг ва чап ёнида жойлашган бўлакчалардан иборат без. Ёшлик (ўсмирлик) даврида яхши тараққий этган бўлади. Қон ҳосил бўлишида (бунда Айрисимон бездан лимфоцитлар вужудга келади), организмнинг ўсиши ва умумий ривожланишида, иммунитет юзага келишида иштирок этади.

Prev Article

АЙНЛИ

Next Article

АЙЮБИЙЛАР