АЙТИМТОВ ТОҒИ

АЙТИМТОВ ТОҒИ — Марказий Қизилқумдаги Бўкантов тоғларининг жан. давоми. Шарқда Кўкпатос тоғлари, жан. да Мингбулоқ ботиғига туташ. Энг баланд нуқтаси 498 м (Чалчаратов чўққиси). Айтимтов тоғи жан.-ғарбдан шим.шарққа йўналган. Уз. 30—35 км. Айтимтов тоғи жуда серқирра, баъзан найзасимон чўққилар ҳосил қилган. Ён бағирлари қуруқ сойлар билан парчаланган. Тоғ этагидаги кенг пролювиал шлейфлар асосан дағал жинслар (шағал, майда тош ва йирик қум)дан иборат. Жан.-шарқий ён бағирларидан Мингбулоқ ботиғига томон йўналган қуруқ сойларда эрта баҳорда ва жала ёққанда вақтинча сув оқади.

Айтимтов тоғининг марказий қисми юқори карбоннинг гранитларидан, ён бағирларининг қуйи қисми ўрта карбоннинг кремний, кварцит, қумтош, алевролит, оҳактош, доломит ва эффузив жинсларидан (900 м) ташкил топган (Кўкпатос свитаси). А. т. этакларидаги пролювиал шлейф тагида юқори бўрнинг денгиз ётқизиқлари мавжуд. Айтимтов тоғи қуйи палеозой (қуйи силўрнинг ландовер асри) да қуруқликка айланган. Қуйи ва ўрта карбон давридагм терцин бурмаланишида қуруқлик майдони кенгайиб ўртача баландликдаги тоғлар таркиб топтан. Альп бурмаланишигача Айтимтов тоғида денудация (ювилиш) юз берган. Неоген давридаги янги бурмаланишлар таъсирида герцин бурмаланишида ҳосил бўлган тоғлар анча ёшариб кўтарилган. Айтимтов тоғи ён бағирларида кам гипсли бўз-қўнғир тупроқлар тарқалган. Асосан боялич ва оқжусан ўсади. Туб жинсларнинг юзаси очилиб қолганлиги, дағал элювий ҳамда пролювий жинсларининг мавжудлиги туфайли тупроқ кам, ўсимлик ҳам сийрак. Айтимтов тоғидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Loading...