АЮПОВ Шавкат Абдуллаевич

АЮПОВ Шавкат Абдуллаевич (1952.14.9, Тошкент) — математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995), физикамат, фанлари д-ри (1983), проф. (1985). А. Т. Люловнинг ўғли. Тошкент давлат ун-тининг математика ф-тини тугатган (1974). ТошДУ да ўқитувчи (1977-79) ва Ўзбекистон ФА Математика ин-тида катта илмий ходим (1979-88), алгебра ва анализ бўлими мудири (1986 й. дан), директор ўринбосари (1986 — 92), директор (1992-97). 1997 й. дан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси раиси. Асосий илмий ишлари функционал анализ ва унинг замонавий тармоқларидан бири ҳисобланган операторлар алгебралари назариясига оид. А. Йордан алгебралари сохасида ҳам назарий, ҳам татбиқий йўналишда йирик и. тларни амалга оширди. Гильберт фазосидаги ўз-ўзига қўшма операторлар Йордан алгебраси тузилиши ва қурилиши бўйича муҳим натижалар олди.

Ас: Классификация и представление упорядоченнўх йордановўх алгебр, Т., 1986.

Loading...