АЙЮБ ШАҲРИСАБЗИЙ

АЙЮБ ШАҲРИСАБЗИЙ (тўлиқ исми Мир Хожа Айюб Абулбарака Шаҳрисабзий) (15 – а. охири — Шаҳрисабз – 16 – а. ўрталари) — ўзбек шоири, мусиқа назариётчиси. Туркий ва форсийда ижод қилган. Шеърлари мутойибага бой, риндлик руҳи билан ажралиб туради. Навоий («Мажолис уннафоис»да), Содиқбек Китобдор («Мажма ул-хавоис»да) Айюб Шаҳрисабзийнинг шеърият ва мусиқашуносликдаги истеъдодини юксак баҳолаганлар. Унинг мусиқий иқтидорига Дарвишали Чангий («Туҳфат ус-суру» — «Рисолаи мусиқий») ҳам юқори баҳо берган.

Prev Article

АЙСБЕРГ