АЪЗАМОВ

АЪЗАМОВ Йўлдош (1909.10.5 — Тошкент — 1985.16.6) — актёр ва кинорежиссёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Ўзбекистон халқ артисти (1970). «Совкино», «Востоккино», «Ўзбекфильм»ларда ишлаган. У актёр сифатида Ю. Райзманнинг «Ер чанқоғи» (1930), Н. Ғаниевнинг «Юксалиш» (1931) фильмларидаги Қурбонгелди ва механик образларини яратган. «Тоҳир ва Зуҳра» (1945) бадиий фильмига иккинчи реж. бўлди. Урушдан кейинги йилларда эса ҳужжатли-хроникал фильмлар («Халқ қизлари», «Тошкент МЭСи» ва б.) ишлади. Биринчи м-стақил бадиий фильми «Қилич» (1934). Тошкент Ёш томошабинлар театрида реж. сифатида бир қанча пьесаларни саҳналаштирган. Аъзамов кинорежиссёр сифатида «Гулбаҳор» (1956). «Мафтунингман» (1958), «Фурқат» (1959), «Истиқбол йўли» (1961), «Ойдин саҳифа» (1965), «Сайёд қўнғироғи» (1966), «Ўтган кунлар» (1969), «Оловли сўқмоқлар» (1971), «Меҳробдан чаён» («Зулматни тарк этиб…», 1973), «Одамлар ташвишида» (1976), «Ота насиҳати» (1979), «Катта ва қисқа ҳаёт» (1981), «Пароль, «Регина» меҳмонхонаси» (3. Райзман билан ҳамкорликда, 1984) ва б. фильмларни яратди. Аъзамов ижодида ўзбек халқининг тарихий ва замонавий ҳаёти саҳифаларини миллий руҳда кўрсатишга интилиш кўпроқ сезилади. Актёрлар билан образлар устида чуқур ишлаш, барча ҳаракатларни қаҳрамон характери ва ички дунёсини очиб беришга қаратиш реж. ижодига хос. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1972).

Loading...