АЪЗАМХЎЖАЕВ Анвар Аъзамович

АЪЗАМХЎЖАЕВ Анвар Аъзамович (1928.17.2-Тошкент – 1994.19.6) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1968). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Юри-дик фанлари д-ри (1964), проф. (1966). Тошкент юридик ин-тини тугатган (1949). Шу ин-тда катта ўқитувчи, доцент (1952—55). ТошДУ проректори вазифасини ижро этувчи (1964—65), юридик ф-ти декани (1971—85), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи (1965—66), вазир ўринбосари (1966—70), Ўзбекистон Адлия вази-рининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ҳамда акад. котиби (1970—71). Тошкент давлат юридик ин-ти ректори (1991—93). ЎзР Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмита раиси (1993—94).

Аъзамхўжаев ўзбек ҳуқуқшунослик фанининг ташкилотчиларидан бири сифатида унинг равнақига, юқори малакали юрист-олимлар, амалиётчи мутахассислар тайёрлаш ишига ҳисса қўшди. Давлат ҳуқуқи, миллий давлат қурилиши назарияси ва тарихи, конституциявий ҳамда маъмурий ҳуқуқ соҳаларида тадқиқотлар олиб борди. У ҳуқуқшунослик ва адлия масалалари бўйича бир қанча дарслик ва ўқув-методик асарлар муаллифи. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).

Ас: Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асослари, Т., 1993.