АЪЗАМХЎЖАЕВ Саидмағруф Мағрупович

АЪЗАМХЎЖАЕВ Саидмағруф Мағрупович (1917.5.11, Тошкент) — жарроҳ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972), тиббиёт фанлари д-ри (1975), проф. (1976). Тошкент давлат тиббиёт ин-ти санитария-гигиена, ке-йин стоматология фтида жарроҳлик касалликлари кафедраси мудири (1976 — 91). 1991 й. дан проф.-консультант. Илмий ишлари асосан жарроҳлик масалалари, гастродуоденал қон оқишлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси тешилиши, ўткир аппендицит, холецистит ва панкреатитлар, чандиқ касаллиги, «ўткир қорин» ва б. га оид. Аъзамхўжаев портал гипертензия ва жигар циррози, шунингдек ўпка силини жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини иш-лаб чиққан.