АЗАРХЎРРО

АЗАРХЎРРО — муқаддас олов. Оташпарастлик (зардуштийлик) динидаги қад. халқлар Азархўррога сиғинишган. Мил. ав. 6—5-а. лардан то ислом дини тарқалгунга қадар оташпарастлар ўртасида А. га эътиқод жуда кучли бўлган. Азархўрро ҳар бир мамлакат ва шаҳарда махсус жойларда сақланиб, кечаю кундуз ёниб турган. Азархўрронинг энг мўътабари Хоразмда бўлган.

Loading...