АЗАЙИМХОНЛИК

АЗАЙИМХОНЛИКдуо ўқиш, дам солиш, сеҳр-афсун йўли билан табиблик қилиш. Ибтидоий сеҳргарликнинг бир кўриниши. Илк жамиятнинг уруғчилик босқичида айрим шахслар одамларни оддий усул (доривор гиёҳ, қон олиш ва б.) б-н даволаган. Лекин уларнинг баъзилари беморни даволаш жараёнида, гўё касал «сабабчиси» бўлган «ёмон руҳлар»ни ҳар хил хатти-ҳаракатлар (авраш, дуо ўқиш, сеҳрлаш, афсўнгарлик) билан «ҳайдаб чиқара олишларига» одамларни ишонтирган. Жаҳоннинг кўпгина халқларида кенг тарқалган. Азайимхонлик билан шуғулланган шахслар азайимхон, дуохон, бахши ва ҳ. к. деб аталади. Азайимхондан халқ табибларини фарқлаш лозим.

Prev Article

АЖИРИҚТИ