АЗИМ СУЮН

АЗИМ СУЮН (тахаллуси; асл исми Суюнов Азим Алимович) (1948.22.2, Самарқанд вилояти Накурт қишлоғи) — шоир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). ТошДУ журналистика ф-тини тамомлаган (1977). Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1973— 86), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бошқарувида масъул котиб (1987—90), «Халқ сўзи» газ. да бўлим муҳаррири (1990—93), «Ўзбекистон овози» ва «Голос Ўзбекистона» газ. лари бош муҳаррири (1993 й. дан). Бир неча шеърий китоблари нашр этилган. «Сарбадорлар» (1981) драматик достонида тарихий воқеалар орқали халқнинг эрк сари интилиши тасвирланган. Азим Суюн шеъриятни халқ оҳанглари, табиатнинг нафис тасвири, бадиий ижод анъаналарини янгича шакл ва мазмун билан бойитди. Асарлари бир қанча хорижий тилларга таржима қилинган. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1994—99).