АЗИМЖОНОВА Сабоҳат (1923 й. дек., Тошкент) — шарқшунос олима, Ўзбекистон ФА акад. (2000), тарих фанлари д-ри (1969). Тошкент педагогика интини тамомлаган (1942). Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида катта илмий ходим (1949), ин-т директори (1950 — 77), бўлим бошлиғи (1977—95), етакчи илмий ходим (1995 й. дан). Асосий илмий ишлари Бобурнинг Кобул ва Ҳиндистондаги фаолияти, Ўрта Осиё халқларининг ўрта асрларда қўшни хорижий мамлакатлар б-н ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларига бағишланган. Асарлари Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Францияда чоп этилган. Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома»сини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкентда (1959, 1977) ва француз тилида Парижда, (1996) нашр эттирган. Азимжонова бир қатор халқаро илмий конгрессларда илмий маърузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1989), Жавоҳарлаъл Неру халқаро мукофоти (1993) лауреати.
Ас: К истории Ферганы второй половины XV века, Т., 1957; Бобурнинг Ҳиндистон девони, Т., 1966; Государство Бабура в Кабуле и в Индии, М., 1977.