АЗИМОВ Оқил Одилович

АЗИМОВ Оқил Одилович (1946.21.5, Тошкент) — патент-ахборот соҳасидаги олим, ихтирочи. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1998). Тошкент политехника ин-тини (1968), Стандартлаш ва метрология ин-тини (Москва) (1978), Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Академиясини (Женева) (1997) тугатган. Ўрта Осиё ирригация и. т. ин-тида ишлаган (1970—92), Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директори (1992 й. дан). Азимовнинг илмий ишлари патент-ахборот таҳлили ва илмий-техникавий ижодкорлик соҳаларига доир. Азимов раҳбарлигида интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг давлат тизимини тузиш ҳамда ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилади. Унинг ихтиролари бир қатор саноат ва сув хўжалиги объектларига тадбиқ этилган.

Loading...