АЗИМОВ Сулаймон Эгамбердиевич

АЗИМОВ Сулаймон Эгамбердиевич (1908.21.10, Қирғизистон; Ўш вилояти Ўзган тумани — 1996.3.1, Тошкент) — файласуф олим, жамоат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан арбоби (1958). Тошкентдаги Алмаий номли намуна иш мактаби (1928), педагогика техникумини тугатган (1929). Москва Тарих-фалсафа ва адабиёт ин-тининг фалсафа ф-тида ўқиган (1932 — 37). Ўрта Осиё давлат ун-ти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика ин-тида фалсафадан дарс берган (1937—38). 1938 й. да «Қизил Ўзбекистон» газ. муҳаррири. 1939—41 й. ларда республика раҳбар лавозимларида ишлаган. Азимов қатағонга учраб, умрининг қарийб 15 й. ини (1941— 55) турма ва қамоқ лагерларида ўтказди. 1955—59 й. ларда республика маданият вазири ўринбосари. 1959—66-й. ларда Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти сектор мудири, катта илмий ходим. Назарий-илмий, публицистик асарлар муаллифи.

Prev Article

АЗИМЖОНОВА

Next Article

АЗОБЎЁҚЛАР