АЗИМОВ

АЗИМОВ Акбар (1885 – Тошкент — 1969) — ёғоч ўймакори, наққош. Отаси Саидазим Исломовдан ҳунар ўрганган. У ўймакорликдаги анъаналарни давом эттириб, муқарнас ва шарафаларни турли шаклдаги тахтачалардан йиғиб, уларга нақш беришда узига хос усули билан танилган. А. Ўзбекистонда ўтказилган кўргазмаларда ўз асарлари билан қатнашган. Ишларидан намуналар Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланмоқда.

Prev Article

АЗИМЖОНОВА

Next Article

АЗИНЛАР