АЗИМУТ

АЗИМУТ (араб. — йўл, йўналиш) (осмон ёритқичи Ердаги бирор нарса ва ш. к. азимути) — кузатиш жойининг меридиан текислиги билан кузатилаётган объектдан ўтган вертикал (тик) текислик орасидаги бурчак. Агар тик текислик шоқул чизиғи (тик чизиқ) орқали кузатиш нуқтасидан ўтса, Азимут ҳақиқий ёки астрономик Азимут дейилади. Геодезик (референц — эллипсоида нормалдан ўтган) ва магнит А. ҳам мавжуд. Азимут астрономияда уфқнинг жан. нуқтасидан ғарбга томон, геодезияда уфқнинг шим. нуқтасидан шарққа томон уфқ ёйи билан ўлчанади (0°< а<360°).

Loading...