АЗИНЛАР — таркибида азот, икки ёки ундан кўп сонли ва турлича жинсли атомлари бўлган олти ҳадли гетероциклик бирикмалар. Бошқа ҳалқа тизимлари билан конденсатлашган жуда кўп Азинлар маълум, Азинлар асос хоссасига эга бўлиб, кислоталар билан таъсирланганда тузлар ҳосил қилади. Баъзи Азинлар тирик организмларда учрайди. Ҳужайранинг таркибий қисми бўлган нуклеин кислоталарда Азинларнинг ҳосилалари — пиримидин ва пурин асослари бор. А. тиббиётда ва бўёқ саноатида ишлатилади.
A3ИХ ҒОРИ — ашель маданиятига мансуб манзилгоҳ (Озарбайжон Республикаси, Гадрут тумани). Қад. турар жой крлдиклари, тош қуроллар, шунингдек ғор айикдари бош суяклари беркитилган жой — саждагоҳ топилган.