АЗИЗОВ Турғун Турсунович

АЗИЗОВ Турғун Турсунович (1934.30.11, Тошкент) — актёр ва реж. Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент давлат санъат ин-тини тугатгач (1956), Ҳамза театрида актёр. Асосий роллари: Фердинанд («Макр ва муҳаббат»), Илёс («Сарвқомат дилбарим»), Эйдзи («Ўғирланган умр»), МаркТуйск («Оқпадар»), Ниёз («Номаълум киши»), Йўлчи («Қутлуғ қон»), Ғофир («Бой ила хизматчи»), Эдмунд («Қирол Лир»), УлуғбекМирзо Улуғбек»), Амир Насрулло («Нодирабегим»), Отелло («Отелло») ва б. Актёрга катта шуҳрат келтирган роли «Ўлимдан кучли» спектаклидаги Монсеррадир. Кинода Амир ОлимхонГанг узра тонг»), Бакир («Мафтунингман»), Амир Насрулло (Нодирабегим»), Ота Мақсумов («Узоқяқин йиллар»), Мирзакаримбой («Пароль — Регина меҳмонхонаси»), Дадабой («Қўқон воқеаси», телефильм) каби образлар яратди. Лирико-драматик ва романтик пландаги ролларни зўр эҳтирос ва жўшқинлик билан ижро этади, қаҳрамонлар характерини очишда тил бойлигидан усталик билан фойдаланади, оз ҳаракатда кўп маъно англатишга, қаҳрамонининг ҳис-туйғулари, ички кечинмаларини табиий ифодалашга интилади.

Реж. сифатида «Мирзо Улуғбек», «Алишер Навоий», «Меҳробдан чаён», «Чимилдиқ», «Машраб» (ҳаммаси М. Абдуллаева билан ҳамкорликда) каби спектаклларни саҳналаштирди.

Loading...