АЗОИМИД

АЗОИМИД, HN3 — азотнинг водород билан ҳосил қилган кислотаси, тузилиши. Сувсиз Азоимид ўткир ҳидли, заҳарли, рангсиз суюқлик, қайнаш т-раси — 37°, суюқланиш т-раси — 80°, портловчи модда, қиздирилганда, ишқаланганда ёки сал зарбаланганда дарҳол детанацияланади. Сувли эритмаларда Азоимид НҚ ва N3 ионларига диссоциацияланади, кислоталик кучи сирка кислотасига яқин. Оксидловчи хоссага эга. Азоимиднинг кучли хлорид кислота билан аралашмаси олтин ва платинани эритади.