АЗОМЕТИН БЎЁҚЛАР — молекуласида хромофор гуруҳлар бўлган органик бўёвчи моддалар. Азометин бўёқлар тўқ рангли бўлиши б-н азобўёқлардан фарқ қилади. Улар ароматик ёки гетероциклик альдегидлар ва аминларни ҳамда ароматик нитрозо бирикмаларни фаол метилен гуруҳли бирикмалар билан ўзаро таъсир эттириш ва б. йўллар билан олинади. Синтетик усулда олинган дастлабки бўёқлардан бири бўлган тўқ қизил рангли мурексид ҳам Азометин бўёқларга киради. Азометин бўёқлар рангли фотография ва тўқимачилик саноатида ишлатилади.