АЗОНАЛЛИК (юн. а — инкор қўшимчаси ва zone — зона) — мавжуд ҳудуднинг зональ хусусиятлари б-н боғлиқ бўлган бирон ҳодисанинг тарқалиши (қ. Географик зоналлик). А. текисликларда табиий Азоналлик (иқлимий Азоналлик, тупроқ, А. ги, ўсимлик А. ги, ландшафт А. ги ва б.) ва тоғларда баландлик А. ги бўлиши мумкин. Ернинг ички кучлари (геологик тузилиши, рельефнинг морфоструктураси ва ҳ. к.) билан боғлиқ. Азоналлик омилларининг таъсири тоғларда кескин билинади. Азоналликнинг зоналлик билан бирга регионал ландшафт комплекслари шаклланиши аниқланади. Азоналликнинг бир тури — интразоналлик.