АЗОТ ФТОРИДЛАРИ

АЗОТ ФТОРИДЛАРИ — рангсиз, узига хос ҳидли газлар. Уларга азот трифторид (NF3), тетрафторгидразин (N2F4), дифторамин (NF2H), дифтордиазин (N2F2), нитрозил фторид (FNO), нитрил фторид (FNO2), трифтораминоксид (NOF3), хлордифторамин (NC1F2), фторамин (NH2F), дихлофторамин (NC12F) ва б. киради. Баъзан фторазид (N3F) ва нитроксифторид (NO3лap ҳам Азот фторидларига киритилади. Азот фторидлари — кучли оксидловчилардир. Азот трифторид ва нитрозил фториддан бошқалари термодинамик жиҳатдан беқарор. Азот фторидлари органик моддалар синтез қилишда, тетрафторгидразин эса суюқ ёнилғи билан ишлайдиган ракеталарда ёнилғини оксидловчи восита сифатида қўлланилади.

Loading...