АЗОТ ХЛОРИДЛАРИ

АЗОТ ХЛОРИДЛАРИазот билан хлорнинг ўзаро ҳосил қилган бирикмалари. Улар аммиак (NH3) ва азоимид (Н1М3)даги водород атомларининг хлор атомига алмашинуви натижасида ҳосил бўлади. Азот (III)-хлорид (NCl3) беқарор (портловчи), сариқ рангли, ўткир ҳидли мойсимон модда. Нафас йўлларининг шиллиқ пардасига таъсир этади. Хлор азид (ClN3) эса рангсиз, ниҳоятда беқарор суюқлик. Кучли портловчи; сув таъсирида гидролизланиб ажралади.