АЗОТОЛЛАР, нафтоллар — қаттиқ, рангсиз моддалар. Сувда эримайди, ишқорлар билан қиздирилганда туз ҳосил қилиб, эрийдиган ҳолга ўтади. Ишқорий муҳитда Азотоллар газламага бирикиб, сўнгра диазобирикмалар билан ишланганда мустаҳкам ранг ҳосил қилади. Азотоллар азобўёқлар олишда, тўқимачилик материалларини бўяшда ишлатилади.