АЗОВ ДЕНГИЗИ

АЗОВ ДЕНГИЗИАтлантика океани ҳавзасига мансуб ўрта денгиз. Украина ва Россия ерлари оралиғида. Керчь бўғози орқали Кора денгиз билан туташади. Майд. 38 минг км2. Сувнинг ўртача ҳажми 320 км3. Денгиз туби текис. Ўртача чуқ. 8 м, энг чуқур жойи 14 м. Қирғоғи у қадар эгри-бугри эмас. Соҳилининг ғарби, шим. ва шарқи пасттекислик. Энг йирик қўлтиғи — Таганрог. Ғарбий қирғоғи яқинида Сиваш қўлтиғи Азов денгизидан камбар Арабат стрелкаси билан ажралган. Кирғоқ яқинида Бирючий, Черепаха ва бир гуруҳ Песчаний ороллари бор. А. д. га Дон, Кубань ва б. дарёлар қуйилади. Азов денгизи атрофи иқлими континентал, ҳавонинг ўртача т-раси езда 23,5°, 24,5», қишда – 1°, – 6°, йилига 312—528 мм ёғин тушади. Сув т-раси езда 25», 30°, қишда 0°дан паст. Шўрлиги 9—11°. А. д. дек. охиридан март бошларигача муз билан қопланади. Оқимлари шамол эсишига қараб ўзгариб туради; ўрта қисмида соат мили йўналишига қарамақарши оқадиган оқим бор. Суви лойқа. Денгизда тишли балиқлар бор. Органик моддалар миқдори бошқа денгиздагиларга қараганда 5—6 марта кўп. Энг йирик портлари: Мариуполь, Таганрог, Ейск, Бердянск.

Prev Article

АЗОБЎЁҚЛАР

Next Article

АЗУРИТ