АЗОВ

АЗОВ — РФнинг Ростов вилоятидаги шаҳар. Дон дарёси бўйидаги порт. А. Қора денгиз соҳилидаги қад. шаҳар — Танаис ўрнида барпо қилинган. Дон дарёси Азов денгизининг Таганрог қўлтиғига қуйиладиган жойдан 7 км берида. Аҳолиси 80,9 минг киши (1992). Т. й. станцияси. Машинасозлик, енгил, озиқовқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Политехника ва индустрия-пед. техникумлари, пед. билим юрти, тарих-ўлкашунослик музейи бор. Мил. ав. 1-минг йилликда Азов ўрнидаги Меотидада меотлар яшаган. Мил. 10—11-а. ларда Киев Русининг Тмутаракан князлиги таркибига кирган. Тахм. 1067 й. қипчоқлар томонидан эгалланган ва Азов ўрнидаги қишлоққа Азув (Азоқ)хон номини берганлар. 13-а. дан Олтин Ўрдага қарашли Азоқ ш. бўлган, 14-а. да венециялик ва генуяликларнинг колонияси (Тана) бўлган. 1395 й. да Амир Темур эгаллаган. 1471 й. дан Туркияга қарашли қалъа. 1637—42 й. ларда Азовни Дон казаклари эгаллади. 1696 й. да Пётр 1 қўшинлари босиб олди. 1711 й. да А. Туркияга қайтариб берилди. Бироқ 1739 й. дан яна Россия таркибига ўтди. 1775— 82 й. ларда Азов губерняси маркази, 1810 й. дан Екатеринослав губерняси посади. 1920 й. 1 мартдан шаҳар.

Loading...