АЗУЛЕНЛАР — (бицикло (5.3.0) декапентанлар), ўзаро конденсияланган 5 ва 7 ҳалқадан иборат бекзоид арома-тик бирикмалар. Энг содда вакили азулендир (I). Азулен кўк рангли пластинка ҳолидаги модда. Суюқланиш т-раси 98,5—99°, қайнаш т-раси 170% концентрланган минерал кислоталарда яхши эрийди. Азуленлар ҳалқаларнинг носимметриклиги сабабли биполярдир (II).
Айрим Азуленлар эфир мойлари таркибида учрайди. Тиббиётда тиш тозаловчи воситалар тайёрлашда ва атир-упа и. ч. да қўлланилади.