АЗУРИТ

АЗУРИТ (франц. L’azur, араб, ложувард — ҳаво ранг тош, лазур) — минерал. Қаттиқлиги 3,5—4. С. оғ. —3,89. Ранги тўқ кўк. Моноклин системасида тахтача ва призмалар ҳосил қилиб кристалланади. Кўпинча кукунсимон уюм ҳолда учрайди. Ойнасимон ялтирайди. Кислоталарда углекислота чиқариб енгил эрийди. Ер устида миснинг бирламчи руда минерали — халькопирит, борнит, хира рангли рудалар ва б. нинг оксидланиши ҳисобига ҳосил бўлади. Азурит билан ёнма-ён туғма мис, малахит, куприт, хризокола ва б. мис рудаларининг оксидланиш зонасида учрайди. Азуритнинг таркибида мис 55,3%. А. мис олиш, тўтиё ва кўк ранг и. ч. да ишлатилади.

Loading...