БАБЕНБЕРГЛАР

БАБЕНБЕРГЛАР — Австрияда ўрта асрларда ҳукмронлик қилган князлар сулоласи (976—1246). Бабенберглар даврида Австрия «Муқаддас Рим империяси»нинг энг кучли князликларидан бирига айланган. Сулоланинг машҳур вакиллари: Генрих II Язомирготт (1141—77), Леопольд V (1177—94), Леопольд VI (1198-1230).

Loading...