БАБУШКИН Леонид Николаевич

БАБУШКИН Леонид Николаевич (1902.23.3 – Тошкент – 1976.26.5) – географ, агрометеоролог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (I960). Геогр. фанлари дри (1950), проф. (1952), Ўрта Осиё унтини тугатган (1926). Ўрта Осиё метеорология ин-тининг Тошкент геофизика расадхонасида илмий ходим, Ўзбекистон Қ. х. вазирлигида бош агрометеоролог (1941—46), Ўрта Осиё унти табиий геогр. кафедраси ўқитувчиси, доц., проф., кафедра мудири (1947—76), 1955—61 й. ларда илмий ишлар бўйича ун-т проректори. Бабушкиннинг илмий ишлари агрометеорология, агроиқлимшунослик ва табиий геогр. масалаларига бағишланган. Суғорма деҳқончилик зоналарини агроиқлимий р-нлаштириш ва Ўрта Осиёни табиийгеографик р-нлаштиришни амалга оширди.

Loading...