БАЧАДОН

БАЧАДОН — 1. Аёлларнинг ички жинсий аъзоси; ҳомила шу ерда ривожланади. Бачадон тоқ, ковак аъзо бўлиб, мус-куллардан тузилган ва кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ билан тўғри ичак орасида жойлашган, шакли тўнкарилган нокка ўхшайди. Унинг танаси, туби ва бўйни бўлади. Бачадон танаси ва туби қовуқ юзаси билан қовуқ устида олдинга бир оз букилиб жойлашган, орқа юзаси тўгри ичакка юзма-юз туради. Бачадон бўйнининг бир қисми қин ичига кирган бўлиб, шу ерда Бачадон тешиги кинга очилади. Бачадон девори ички — шиллиқ қават (эндометрий), ўрта — мускул қават (миометрий) ва ташқи — сероз қават (қорин пардаси) дан иборат. Шиллиқ қават Бачадон найлари шиллиқ қаватининг давомидир. Бачадон ичида шиллиқ қават бурмалари йўқ, асосан майда безлар учрайди. Шиллиқкдват Бачадон бўйнида кэпин-лашиб, бурмалари ва шиллиқ безлари бўлади, у ҳар ойда ҳайзга. тайёрланади; бунда Бачадоннинг юза жойлашган шиллиқ қавати марказий нерв системаси ҳамда гипофиз ва тухумдондан ажралган гор-монлар (фолликулин, прогестерон) таъсирида қалинлашади, ҳар ойда бир марта кўчиб, қон билан ажралади (қ. Эндокрин система). Мускул қават яхши ривожланган, қон томирларга бой силлиқ мускул уч қават бўлиб жойлашган. Сероз қават Бачадон олди ва орқа юзаларини қоп-лаб, икки ёнбошида кенг бой лам ҳосил қилади; шу бойлам оралиғида бириктирувчи тўқима қатлами (параметрий) бўлади. Бачадон бўшлиғи учбурчак шаклда бўлиб, уни каттакичик бир неча бойлам ва чаноқ тубининг мускуллари ўз ўрнида ушлаб туради. Бачадон бўйнининг ички юзаси шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлиб, цилиндрсимон эпителий билан қопланган; бўйин деворидаги безлар секрет чиқаради; у ишқорий реакцияга, бактерицид хусусиятга эга. Унинг бу хусусияти Бачадонга инфекция тушишига йўл қўймайди; бундан ташқари, сперматозоиднинг ҳаракатчанлигини ошириб, унинг Бачадонга киришини таъминлайди. Бачадон анча ҳаракатчан бўлиб, қовуқ ҳамда тўғри ичак тўлганда, ҳомиладорликда ва б. физиологик ҳолатларда ўз шаклини осон ўзгартира олади. Ҳомиладорликда мускул толаларининг йўғон тортиши ва янги толалар пайдо бўлиши ҳисобига Бачадон катталашади. Ҳомила туғилгач Бачадон қисқаради ва янги толалар йўқолиб кетади.

Туғрукдан кейин тезда жисмоний иш қилганда чаноқ тубининг мускуллари ва б. бойламлари бўшашиб, Бачадон тушиши мумкин.

2. Урғочи ҳайвонларнинг ички жинсий аъзоси — тухум йўлининг кенгайган қисми, уларда Бачадон найлари ҳам кенгайган бўлиб, ҳомилани сақлай олади; шу сабабли улар кўп болалайдилар. Айрим чувалчанглар, бўғимоёқлилар, моллюскалар ва б. да Бачадонга ўхшаш тузилмалар бор, шунинг-дек сувда ва қурукда яшовчилар, баъ-зи судралиб юрувчилар ва барча сут эмизувчиларда Бачадон ўзига хос тузилишга эга. Бачадонда тухум ёки пушт ривожланади. Тухум қўядиган ҳайвонларнинг етилган тухум ҳужайраси Бачадонда вақтинча жойлашади.

Ад:. Аҳмедов Н. К., Шомирзаев Н. Ҳ., Нормал ва топографик анатомия, Т., 1991.

Loading...