БАДАЛОВ Степан Тигранович (1919.26.8) — минералог ва геокимёгар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977). Геология ва минералогия фанлари дри (1962), проф. (1968), Ўрта Осиё индустриал ин-тини тугатган. 1946 й. дан Ўзбекистон ФА Геол. ва геофизика ин-тида илмий ходим, лаб. мудири (1964 — 87), етакчи илмий ходим (1987 — 96) ва бош илмий ходим (1997 й. дан). Уруш қатнашчиси (1941 — 45). Бадаловнинг илмий ишлари Ўзбекистонда элементлар геокимёси, руда ҳосил қилувчи тизимларда элементларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганишга ҳамда рений ва осмийнинг провинцияларини аниқлашга бағишланган.