БАДАРҒА

БАДАРҒА — 1) 19—20-а. бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор шаҳар ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Бадарға қилинганлар полиция назоратида бўлган;

2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қушимча жазо тарзида 1995 й. 1 апр. гача амалда бўлган қонунларда Бадарға кўзда тутилган ва 5 й. гача муддатга қўлланилган. Бадарға қилинган шахс бўлиши таъқиқланган вилоят, шаҳар ёки туманга борган тақдирда маъмурий тартибда жазоланар, бундай қилмишни такрорласа, бир ярим йилгача озодликдан маҳрум этилар эди. Бадарға инсонпарварлик руҳига зид ва самарасизлиги сабабли бекор этилган.

Loading...