БАДАРИЙ МАДАНИЯТИ

БАДАРИЙ МАДАНИЯТИАфрика қитьасида деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг энг қад. маданияти. Дастлаб археологик ёдгорликлар Бадарий қишлоғида (Миср) ўрганилганлиги учун шу номни олган. Бадарий маданияти Нил водийсида кенг тарқалган. Айрим қабилалар билан алоқалар қайиқлар ёрдамида амалга оширилган.

Бадарий маданияти ёдгорликлари мил. ав. 6минг йилликнинг охири ва 5минг йилликда Нил водийсида яшаган деҳқонларнинг иқтисодий ва маданий ҳаётига оид бой археологик материаллар берди. Мозор, манзилгоҳлар, неолит даври болталари, нақшли камалак ўқлар, чўкич, чақмоқтошдан ишланган пичоқ, йиғма ўроқ, ёғоч бумеранг, суяк қармоқлар, аёлларнинг лой ва фил суягидан ишланган ҳайкалчалари, фил суягидан ишланган қошиқ ва тароқлар, фил суяги, тош ва лойдан ишланган турли идиштовоқлар топилди. Баъзи идишларда арпа ва буғдой қипиқлари ҳозиргача сақланган. Сопол идишларнинг сиртига қора ранг билан оддий геометрик нақшлар солинган. Бадарий маданияти мозорларини қазиш вақтида олиб борилган кузатишларга асосан қад. Мисрда неолит давридан бошлаб ўликларни қабрга ғужанак қилиб, кийимда, ўнг ёки чап бикини б-н кўмиш одати борлиги аниқланди. Бадарий мозорларидан топилган ёлғиз мис бигизни ҳисобга олмаганда, барча меҳнат қуроллари, буюмлар, безаклар — тош, фил суяги, ёғоч ва лойдан ишланган. Қад. бадарийларнинг боши чўзинчоқ, негр типида бўлган. Улар асосан деҳқончилик, овчилик билан шуғулланган.

Ад.: Всемирная история, т. I, гл. З, М., 1955; Ч а й л д Г., Древнейший Восток в свете новых раскопок, пер. с англ., М., 1956.

Loading...