БАДАХОС

БАДАХОСИспания жан.ғарбидаги шаҳар, Эстремадура мухтор вилоятида, Гвадиана дарёси соҳилида. Бадахос провинцияси маъмурий маркази. Португалия чегарасидаги транзит пункт. Аҳолиси 128 минг киши (1990). Кўнтери саноати ривожланган. Виночилик, тўқимачилик, чинни буюмлар и. ч. корхоналари бор. Собор (13-а.) ва 32 равоқли Пальмас кўприги (16-а.) каби меъморий ёдгорликлари сақланган.

Loading...