БАДЕН-БАДЕН

БАДЕН-БАДЕН — Германиянинг жан.-ғарбидаги шаҳар, БаденВюртемберг ерида. Аҳолиси 51 минг киши (1988). Озиқ-овқат, тикувчилик, ёғочсозлик, қоғоз ва полиграфия саноати корхоналари бор. Бальнеологик ва иқлим курорти сифатида машҳур. Асосий даволаш манбаи — минерал сувлар; ичишда, ванна қабул қилиш, ингаляцияда фойдаланилади. 7—19 – а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.

Prev Article

БАДАРҒА