БАДИИЙ СЎЗ УСТАСИ

БАДИИЙ СЎЗ УСТАСИ — адабий асар (шеър, наср, шунингдек публицистика) ёки драматик парчани телекўрсатув ва радио орқали, эстрада, цирк ва филармония саҳнасида ифодали ўқиб, улар мазмунини тингловчиларга бадиий таъсирли қилиб етказувчи ижрочи, эстрада ва филармония артисти. Омма-вий-бадиий тадбирлар ҳам улар бошчилигида ёки иштирокида ўтади. Бадиий сўз устаси ўзининг ифода услуби, талаффузининг ёрқинлиги, ижрочилик маҳорати, асосий фикрни англатувчи сўзларни урғу билан талаффуз этиши жиҳатидан тингловчи ёки оммани ўзига жалб этади. Ўзбек санъатида Бадиий сўз устаси (достончи, эртакчи, киссахон ва б.) қадимдан маълум. Барча оммавийбадиий тадбирлар, сайиллар, томошалар, тўй-ҳашамлар улар иштирокида ўтган. Ўзбекистонда Бадиий сўз устаси лари ичида М. Ҳамидов, Н. Раҳимов, Ҳ. Умаров, У. Бурҳонов, Т. Тожиев, Қ. Мақсумов, Т. Юнусхўжаева, Л. Хўжаева, М. Холметов, О. Асомов, Б. Муҳаммадхўжаев, Ҳ. Саьдиев каби санъаткорларнинг ижоди эътиборга моликдир.

Loading...