БАДИК

БАДИКфольклор жанри. Гул, гулафшон, кўч-кўч деб ҳам юритилади. Киши танасига қизилча, эшак-ем ва б. тошмалар тошганда, гўё уларни «даф этиш» учун бадикхон (бадик айтувчи) лар томонидан ижро этилган. Туркий халқларда учрайди. Асосан, бадикхон б-н гўё бемор танасига жойлашиб олган «ёвуз руҳ» ўртасидаги кескин курашни акс эттиради. Бадик изчил шаклга эга бўлади, ҳажми турлича, кескин буйруқ оҳанги б-н ижро этилади. Бадикнинг тили ва бадиийифодавий хусусиятлари халқ сўз санъати ҳодисаси сифатида ўрганилади.

Loading...