БАФОЕВ Мустафо (1946.10.11, Когон тумани Ганчкаш қишлоги) — композитор ва дирижёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1995). Тошкент давлат консерваториясининг ғижжак ижрочилиги (1969) ҳамда композиция (1977) ихтисосликлари бўйича тугатган. Бухоро мусиқа билим юрти, Бухоро давлат педагогика интида ўқитувчи (1969 — 79). 1979 й. дан Ўзбекистон телеради-окомпанияси қошидаги Д. Зокиров номидаги ўзбек халқ чолғулари оркестри дирижёри (1986 й. дан бош дирижёр ва бадиий раҳбари). Бафоев ижодига жанрлар хилмахиллиги, мавзу (программа)ли ҳамда вокал мусиқага мойиллиги, бадиий унумдорлик хос. Унинг мусиқа услуби оҳангдорлиги, миллий анъаналарга ҳамда замонавий йўналишларга ижодий ёндашганлиги билан ажралиб туради. Бафоев 5 та симфония, симфоник поэма, увертюра ва б. асарлар, 3 та концерт, 3 та опера («Умар Хайём», «Бухорои Шариф» телеопера-достон, «Ал-Фарғоний»), 4 та балет («Нодира», «Улуғбек буржи» телебалетлар, «Мозийдан нур» ораториябалет, «Буюк ипак йўли»), 7 та мусиқали драма, кўпгина вокалсим-фоник асарлар, 100 дан ортиқ қўшиқ ва романс, байрам томошаларига, қатор театр ва радиоспектаклларга мусик^ ёзган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1997).