
БАҒДОД ТЕМИР ЙЎЛИ
БАҒДОД ТЕМИР ЙЎЛИ — Босфор бўғозини Форс кўрфази билан боғлайдиган т. й. (уз. тахминан 2400 км)нинг 20-а. бошларида кенгтарқалган поми. Туркия, Сурия ва Ироқ қудудидан ўтади. 1888 й. да дастлаб Германиянинг «Дойче банк»и Босфордан Измиргача 1871 й. да қурилган т. й. ни Анқарагача узайтириш бўйича кониессияни Туркия ҳукуматидан сотиб олди. 1899 й. да тузилган ФранцияГермания битимига биноан.
Франция йўл қурилишига шерик бўлди. 1903 й. да т. й. қурилишини давом эттириш концессиянинг Туркия томонидан Германияга берилиши йирик давлатлар уртасида зиддиятларнинг кучайи-шига сабаб бўлган. АнглияГермания битимига (1914) мувофиқ, Германия Багдоддан жан. да Форс кўрфази йўналишида т. й. қурилишини Англияга берди. Хусусий инглиз ва француз компаниялари Бағдод темир йўлининг сўнгги қисмларини тугаллаб, фойдаланишга топширди (1934 — 41). Ҳозир Бағдод темир йўли кисмлари Туркия, Сурия ва Ироққа қарайди. Техника, транспорт ва алоқа йўлларининг та-раққиёти туфайли Бағдод темир йўли ўзининг сиёсий-стратегик аҳамиятини йўқртди.