БАГЛАНОВА Роза Тожибоевна

БАГЛАНОВА Роза Тожибоевна (1922.1.1, Қизилўрда вилояти, Ғазали ш.) — қозоқ хонандаси. Ўзбек филармонияси (Тошкент ш.) ашула ва рақс ансамбли (1941 — 47), Қозоқ опера ва балет театри (1947 — 49), Қозоқ филармонияси (1949 — 60), Қозоқконцерт (1960 й. дан) хонандаси. Репертуаридан халқ (қозоқ, ўзбек, татар, мўғул, корейс, рус ва б.) ва эстрада қўшиқлари ўрин олган. Кўпгина мамлакатларда гастролда бўлган.

Loading...